Ихтисослаштирилган мактабларда ўқиш истагидаги талабгорлар имтиҳондан ўтмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг Бухоро вилояти ҳудудий бўлими биносида вилоятдаги мавжуд ихтисослаштирилган мактабларнинг 5-синфи учун аниқ фанлар бўйича кириш имтиҳонлари ўтказилмоқда.
[gallery-24240]
Мазкур жараёнда ариза топширган 2819 нафар ўқувчи ўз билимини синовдан ўтказади. Тест жараёнлари 3 сменада ташкил этилиши белгиланган.
Ота-оналар махсус салқин жойларда test2025.uz сайти орқали фарзандларининг имтиҳон жараёнларидаги иштирокини онлайн кузатиб туриш имконига эга бўлгани ҳам эътиборли.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА