Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ихтисослаштирилган мактаблар ҳамда ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари профессор-ўқитувчилари малака оширмоқда
11:31 / 2022-08-27

Фоторепортаж

Президент таълим муассасалари агентлиги топшириғи асосида Сурхондарё вилояти бўлими томонидан Термиз шаҳридаги Президент мактаби биносида ихтисослаштирилган мактаблар ҳамда ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари профессор-ўқитувчилар учун семинар-тренинг ташкил этилди.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 14 апрелдаги “Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, Президент таълим муассасалари агентлиги томонидан ҳудудларда Агентликнинг ҳудудий бўлимлари ҳамда ихтисослаштирилган мактаблар ва ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари фаолияти йўлга қўйилди.

[gallery-8530]

Фармонга мувофиқ, Сурхондарё вилоятининг шаҳар ва туманларида ташкил этилган 14 та ихтисослаштирилган мактаб ҳамда 2 та ихтисослаштирилган мактаб-интернати учун 2022/2023 ўқув йилида жами 5568 нафар иқтидорли ўқувчи саралаб олинди.

Икки кун давом этган семинарда Президент таълим муассасалари агентлигининг республика бошқарувидаги профессионал таълим ва махсус фанлар ўқитувчилари ҳамда мутахассислари томонидан умумий ва 6 та алоҳида гуруҳда машғулотлар олиб борди.

Машғулотлар хорижий профессионал таълим стандартлари ва энг илғор тажрибалар асосида баҳолаш тизими спецификацияси, электрон журналнинг юритилиши, ўқув режалар, ўқув дастурлар, тақвим-мавзу режалар, дарс ишланмалари, стандартлар ва ўқитиш ёндашувлари мазмунида ихтисослаштирилган мактаблар ҳамда ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари профессор-ўқитувчиларини тайёрлаш ва йўналтиришга қаратилган.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат),ЎзА