Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларига қабул имтиҳонлари давом этмоқда
08:28 / 2024-07-06

ФОТОРЕПОРТАЖ

Қорақалпоғистон Республикаси Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида бугунги кунда 14 та ихтисослаштирилган мактаб, 3 та ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолият кўрсатиб келмоқда. Жорий йилдан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги таянч ихтисослаштирилган мактабининг Нукус филиали янги очилди. Ушбу мактабларга 2024/2025 ўқув йили учун қабул имтиҳонлари давом этмоқда.  

 Агентлик тизимидаги мактабларга жами 16537 та ариза келиб тушган. Шундан 9235 таси Қорақалпоғистон Республикасидаги ихтисослаштирилган мактабларда ўқиш истаги билдирилган аризалардир. Ҳужжатлар қабули бўйича энг юқори кўрсаткич Нукус шаҳар ихтисослаштирилган мактаб-интернатини ташкил этди. Яъни, қабул қилинган 1503 та ҳужжатдан кўринадики, битта ўринга 23 нафар ўқувчи тўғри келмоқда. 

[gallery-18153]

Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, ихтисослаштирилган мактабларига кириш имтиҳонлари жорий йилнинг 4-6 июль кунлари ўтказилиши белгиланган.  

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА