ФОТОРЕПОРТАЖ
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан умумтаълим мактабларининг ихтирочилик, рационализаторлик ва техник янгиликларга қизиқувчи ўқувчиларини рағбатлантириш, уларнинг иқтидорини ривожлантиришга қаратилган “Ихтирочиликка қадам” танловининг Самарқанд шаҳар босқичи бўлиб ўтди.
Танловда шаҳардаги мавжуд умумтаълим мактабларининг энг сара ихтирочи ўқувчилари ўзларининг таълим, ахборот технологиялари, яшил энергия, экология, иқлим ўзгариши ва қишлоқ хўжалиги йўналишидаги лойиҳалари билан қатнашди.
[gallery-26500]
- Технология дарсларида устозимиз билан турли ишланмалар устида ишлаб, турли транспорт воситаларини макетларини ясаганман, - дейди 73-умумтаълим мактаби ўқувчи Исломхон Давронов. – Танловни эшитиб, электр қувватида ишлайдиган юк машинаси макетини ясаб, танловда қатнашдим. Бугунги кунда автотранспорт воситаларини электр қувватига ўтказиш орқали ҳавони ифлосланишини олдини олишга ҳаракат қилинаётгани барчага маълум. Вақти келиб юк ташувчи транспорт воситалари ҳам шу босқичга ўтиши зарурлигини ҳисобга олиб шу лойиҳага қўл урдим.
Танлов якунида ҳакамлар ҳайъати бугунги кун аҳамиятли бўлган энг сара лойиҳаларни саралаб, кейинги босқич иштирокчиларини аниқлаб олди.
Алишер ИСРОИЛОВ(сурат),ЎзА