Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
IX асрга тегишли тангаларни хорижга олиб чиқишга уриниш бўлди
13:02 / 2020-02-09

Нукус халқаро аэропорти орқали хорижга учиб кетмоқчи бўлган фуқаро М.Б.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.


Нукус халқаро аэропорти орқали хорижга учиб кетмоқчи бўлган фуқаро М.Б.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. 

Натижада ушбу фуқарога тегишли бўлган қора рангли сумка ичида декларацияда кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган IX асрнинг II ярмида Хоразмда зарб этилган Қўнғиротлар сулоласи даврига тегишли 10 дона қадимий танга борлиги аниқланди.

Бу ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда . 

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суруштирув ишлари олиб борилмоқда.