Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иван Галенко: “Ўсиб келаётган ёшларга насиҳатим албатта, ўқинг, изланинг, буюк инсон бўлишга интилинг”
13:45 / 2023-05-09

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Ф.Эрманов, Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони генерал-майор Ф.Шерматов, Қорақалпоғистон Республикаси Мудофаа ишлари бошқармаси ҳамда Тўрткўл тумани ҳокимлиги раҳбарияти, шунингдек, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари бу йил 99 ёшни қарши олган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Иван Галенко хонадонида бўлиб, унинг ҳолидан хабар олди.

Таъкидлаш жоизки, Иккинчи жаҳон уруши миллионлаб инсонларнинг бевақт ўлимига, катта йўқотишлар ва талафотларга сабабчи бўлган тарихдаги энг даҳшатли қонли қирғинлардан бири сифатида муҳрланиб қолди. Миллионлаб инсонларнинг ёстиғини қуритган ўша даҳшатли урушда юртдошларимиз ҳам тинчлик ва ёрқин келажак учун мардонавор кураш олиб борди, жанг майдонларида мардларча қурбон бўлди, яраланди, майиб-мажруҳ бўлиб қайтди. 2 миллионга яқин юртдошимиз жангларда иштирок этиб, уларнинг 500 мингдан ортиғи қаҳрамонларча ҳалок бўлди. Уларнинг жасорати доим ёдимизда, мангу ва абадий яшаб келади.

Кўзларида қувонч нурлари ялтираб турган Иван Галенко бугунги дориламон кунларга шукроналар келтириб, меҳмонлар билан анча вақт суҳбат қурди. Юртимиздаги тинчлик  энг катта бойлик эканини уқтириб, уни асраб-авайлашга насиҳат берди.

[gallery-11809]

– Президентимизнинг биз, уруш қатнашчиларига бераётган эътиборидан жуда ҳам мамнунман. Ҳар йили Хотира ва қадрлаш кунида бизни эслаб, совға-саломлар улашгани, эътибор ва эҳтиром кўрсатаётганидан кўнглимиз шод. Бу уруш жуда кўпларнинг ҳаётига зомин бўлган, кўплаб ватандошларимиз бегона тупроқларда қолиб кетган. Албатта, бундай кунларда уларни ҳам ёд этиш, уларга ҳам эҳтиром кўрсатиш - ҳар биримизнинг бурчимиз. Зеро, уларнинг ҳаёти билан қозонилган буюк ғалаба эвазига бугун юртимизда тинчлик ҳукмронлик қиляпти. Ўсиб келаётган ёшларга бир насиҳатим бор – албатта, ўқинг, изланинг, буюк инсон бўлишга интилинг. Биз ғалаба учун курашганмиз, сиз эса мана шундай осойишта кунларга шукрона келтириб, тинчлигимизни асраб-авайланг, – дейди тўлқинланиб, меҳмонлар билан суҳбатда уруш фахрийси.  

Иван Галенко 1924 йилда Россиянинг Новосибирск областида таваллуд топган. 17 ёшида фронтга кетган. Уруш тугаганидан кейин 1945 йилнинг 21 май куни уйга қайтиб келган. Қонли урушда кўрган-кечирганлари ҳақида сўзлашни ёқтирмайдиган отахон ким билан гаплашмасин, асосийси, тинчликни асранг, дея насиҳат беради.

Ташриф давомида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси уруш қатнашчисига Президентимизнинг табригини ўқиб эшиттирди ҳамда 18 миллион сўм пул мукофоти ва эсдалик совғаларни топширди. Бир қатор ташкилотлар номидан ҳам Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисига қимматбаҳо совғалар топширилиб, эҳтиром кўрсатилди.  

Довуд АБИБУЛЛАЕВ,  

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА