Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
IV «Соҳибқирон кубоги» халқаро турнирида кучлилар сараланмоқда
09:56 / 2024-06-03

Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида соврин жамғармаси 20 минг АҚШ доллари бўлган IV «Соҳибқирон кубоги» халқаро турнирида 7-тур баҳслари якунланди.

Турнирнинг «А» гуруҳида ҳамюртимиз Абдумалик Абдусалимов ўтган 7 тур натижасига кўра 6,5 очко тўплаб, пешқадамлик қилаётган бўлса, унинг ортидан 5,5 очко билан украиналик Александр Моисеенко ва нейтрал шахматчи бўлган Жамсаран Цыдыпов бормоқда. «B» гуруҳида эса Зиёдулла Сайфуллаев (Ўзбекистон), Андрей Тюменцев (нейтрал шахматчи) ва Лазизбек Шавкатов бир хил 6 очко жамғариб, кучли учликдан ўрин эгаллади.   

IV «Соҳибқирон кубоги» халқаро турнири 4 июнь кунига қадар давом этади. Унда иштирокчилар швейцарча тизимда (9-тур) ўзаро икки гуруҳга бўлинган ҳолда ўзаро рақобатлашмоқда. Асосий «А» гуруҳида 1800 ва ундан юқори рейтингга эга шахматчилар баҳс олиб бораётган бўлса, «B» гуруҳида 1799 ва ундан паст рейтингга эга бўлган шахматчилар дона сурмоқда.   

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА