IV Осиё ёшлар ўйинларига Тошкент мезбонлик қилади
Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида ёшлар ўртасидаги III Осиё ўйинлари ўз якунига етганидан хабарингиз бор, албатта. Манама шаҳрида ўтказилган Осиё Олимпия кенгашининг Ижроия қўмитаси йиғилишида Тошкент 2029 йилги IV Осиё ёшлар ўйинларига мезбонлик қилиши ҳақида қарор қабул қилинди.
Бугун III Осиё ёшлар ўйинларининг тантанали ёпилиш маросимида бу ҳақда расман эълон қилинди. Осиё Олимпия кенгаши (ООК) вице-президенти, Ўзбекистон МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров ООК байроғини қабул қилиб олди.
Эслатиб ўтамиз, вакилларимиз III Осиё ёшлар ўйинларида 37 та олтин, 16 та кумуш, 28 та бронза, жами 81 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА