French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ITF қўмита ва комиссияларига 3 нафар ҳамюртимиз киритилди
10:45 / 2025-12-25

Халқаро теннис федерацияси (ITF) 2026–2027 йиллар учун қўмиталар ва комиссиялар таркибини эълон қилди. Ушбу таркибга Ўзбекистондан уч нафар вакил киритилди.

Хусусан, ITF Президентининг Дэвис кубоги ва “Billie Jean King Cup” бўйича Ишчи гуруҳи таркибига Ўзбекистон теннис федерацияси раисининг ўринбосари Ирода Тўлаганова, “Billie Jean King Cup” мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси сардори Оқгул Омонмуродова киритилди. Шунингдек, Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси бош мураббийи, афсонавий ўзбек теннисчиси Денис Истомин ITF Мураббийлар комиссияси аъзоси этиб тайинланди.

Маълум қилинишича, ITF доирасида жами 70 та мамлакатдан 230 нафардан ортиқ вакил турли қўмита, комиссия ва ишчи гуруҳлар таркибига жалб этилган. Ушбу тузилмалар тенниснинг асосий йўналишлари бўйича ITF ҳамда унинг Директорлар кенгаши фаолиятига кўмаклашади.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА