Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Iteca Exhibitions 2023 йил кўргазмалар мавсумига якун ясамоқда 
21:02 / 2023-12-29

Iteca Exhibitions халқаро кўргазмалар компаниясининг ўтган 28-мавсуми сифат ва маҳоратнинг энг юксак чўққисини намойиш қилган ҳолда Ўзбекистон кўргазма саноатидаги мутлақ етакчилик ролини яна бир бор мустаҳкамлади. 

Креативлик ва халқаро андозаларга доимо риоя қилиш муваффақиятнинг асосий калити бўлди ва бу ўз навбатида, турли фаолият соҳаларидан йирик иштирокчилар диққатини жалб қилди. Кўргазма майдончалари бизнес-ҳамжамият вакиллари, мутахассис ва экспертлар учун чинакам мулоқот майдонига айланди. Бу эса ғоялар ва тажриба алмашишга хизмат қилади. 2023 йилда жами 19 та халқаро кўргазма ўтказилди, мазкур кўргазмалар доирасида 9 та нуфузли форум ва анжуман ташкил этилди. Кўргазма ва анжуманларнинг хилма-хил мавзулари деярли барча стратегик муҳим соҳалар – қурилиш ва энергетика соҳасидан тортиб тўқимачилик ва модалар саноати, соғлиқни сақлашгача бўлган йўналишларни қамраб олди.

Iteca Exhibitions ташкилотчилари кўргазмалар иштирокчилари ва томошабинлари ўртасида ўзаро ҳаракатланиш ва тажриба алмашиш учун энг қулай шароитларни яратишга ҳаракат қилади.   

2023 йилги кўргазмаларда 57 та мамлакатдан 4 716 та компания ва брендлар, 241 нафар спикерлар, 3 386 нафар делегат қатнашди. Энг кўп ваколатхоналарга эга мамлакатлар сарасига Германия, Хитой, Россия, Туркия давлатлари киради. Мамлакат экспонентлари сонининг ортиб, 423 тага етиши алоҳида ифтихор бағишлайди. Томошабинларнинг умумий сони 105318 кишини, жумладан 72 та давлатдан ташриф буюрган 11 518 нафар мутахассисни ташкил этди.  Уларнинг 90 фоизи харидлар борасида асосий қарорларни қабул қилувчи шахслар, юқори мартабали вакиллар ва компаниялардир. Таъкидлаш жоизки, ушбу мавсумда кўргазмалар иштирокчилари ва томошабинлар сони бўйича натижалар рекорд кўрсаткичга етди. Бу сўнгги 28 йил ичидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.   

Ҳозирда Iteca Exhibitions офисида 2024 йил кўргазмалар мавсумига қизғин тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Келаётган йилда 20 та халқаро кўргазма, шунингдек, қатор форум ва анжуманлар ўтказиш кўзда тутилган.  

 Н. Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА