Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ItConf.ASIA халқаро форуми ўтказилди
16:37 / 2019-11-17

16 ноябрь куни пойтахтимизнинг Ёшлар ижод саройида ItConf.ASIA халқаро форуми бўлиб ўтди. 


16 ноябрь куни пойтахтимизнинг Ёшлар ижод саройида ItConf.ASIA халқаро форуми бўлиб ўтди. Форумда 15 мамлакатдан келган 25 нафардан ортиқ спикерлар ҳамда 2000 нафардан зиёд маҳаллий ва хорижий меҳмонлар иштирок этди. Ахборот технологияларига бағишланган Форум доирасида маҳаллий ва хорижий спикерларнинг тақдимотлари, кўргазма зали, ахборот бериш ҳудуди ташкил этилди.

Форумни Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Алишер Саъдуллаев ва Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Олимжон Тўйчиев очиб берди.

Шундан сўнг форум доирасида ташкил этилган тақдимотда спикерлар ўз маърузалари билан иштирок этдилар. Дастлаб сўзга чиққан Инновацион ривожланиш вазирлиги "Таълим ва соғлиқни сақлашга инновацияларни жорий қилиш ҳамда тадқиқ этиш" бошқармаси бошлиғи Бахтинур Худанов юртимизда яратилаётган АТ соҳасидаги инновацион ишланмалар ва лойиҳалар, яратилаётган инновациялар ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.

photo5371022888058073127.jpg

Қозоғистон, Россия, Хитой, Жанубий Корея, АҚШ каби мамлакатлардан таклиф этилган спикерлар блокчейн, ақлли шаҳар, сунъий интеллект, маркетинг, инвестициялар ,ахборот технологиялар йўналишидаги рақамли таълим каби мавзуларда чиқишлар қилдилар.

Форумнинг мақсади – АТ соҳасининг халқаро миқёсдаги профессионаллари билан жонли мулоқотни ташкил этиш бўлиб, аудиторияга блокчейн соҳасининг тараққиёт прогнозларини қуриш, лойиҳаларини ривожлантириш учун фикрларни шакллантириш имконини беради. Асосий эътибор инвестициялар, АТ соҳасида рақамли таълим масалаларига ҳамда жорий технологик лойиҳаларнинг кейсларига қаратилди.

photo5371041446611758123.jpg

Форум ишини кузатган инвесторлар, раҳбарлар, тадбиркорлар, шунингдек, давлат ташкилотлари хизматчилари жаҳондаги ва Осиё давлатларидаги технологиялар ривожи, технологик занжирларни қўллаш ва саноатни рақамлаштиришнинг ҳуқуқий жиҳатлари, замонавий таълимнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида маълумотларга эга бўлдилар. Бундан ташқари, криптовалюта биржалари, инвестицион портфелни шакллантириш, инвесторларни қизиқтирадиган лойиҳаларнинг алоҳида жиҳатлари тўғрисида қизғин муҳокамалар олиб борилди.