Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ИТБнинг 46-йиллик йиғилиши биринчи иш куни якунлари тўғрисида
15:31 / 2021-09-02

Хабарингиз бор, 1-4 сентябрь кунлари Тошкентда Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Бошқарувчилар кенгашининг 46-йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Йиллик йиғилиш ИТБга аъзо мамлакатларнинг долзарб муаммоларини муҳокама қилиш ва имкониятларини ўрганиш учун муҳим омил экани айтилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, ушбу саммит пандемия бошланганидан буён халқаро миқёсдаги тўғридан-тўғри ўтказилаётган биринчи йирик тадбир ҳисобланади.

Халқаро анжуманнинг дастлабки иш куни сиёсатчиларга иқтисодий барқарорликни қўллаб-қувватловчи механизмларни яратишда ёрдам бериш воситаси сифатида янги Барқарорлик индекси ишга туширилди.

Йиғилиш доирасида ўтказилган сессияда ИТБ президенти Муҳаммад Aл-Жассир ИТБ индексини яратишга нима сабаб бўлганини гапириб ўтди.

– COVID-19 пандемияси оқибатида иқтисодий барқарорлик даражаси мисли кўрилмаган даражада салбий таъсирини кўрсатди. Бугунги кунда иқтисодиётимиз глобаллашган ва мураккаб жараёнда эканини айтишим керак. Биз Барқарорлик индексини аъзо давлатлар сиёсатчиларининг барқарор иқтисодиётга бўлган тараққиётини кузатиб боришларига ёрдам бериш учун ишлаб чиқдик, – деди Aл-Жассир.

Тақдимот давомида Ўзбекистон иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари Илҳом Норқулов мамлакатларга иқтисодий барқарорликни оширишга ёрдам берадиган баъзи механизмларга тўхталди. У, асосан, пандемия жамоатчилик даражасида жиддий муаммоларни келтириб чиқаргани, жумладан, тиббий хизматларнинг юкланиши, ишчи кучига таъсири ва блокировка билан боғлиқ иқтисодий имкониятлар ҳақида фикр билдирди.

Маълумот учун, Барқарорлик индекси ИТБга аъзо 57 мамлакатнинг сиёсатчиларига иқтисодий барқарорликни яхшилашга қаратилган ҳаракатларини кузатишга ёрдам беради.

ЎзА