Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ИТБга аъзо мамлакатлар бошқарувчилари иштирокида давра суҳбати ўтказилди
13:20 / 2021-09-04

Хабарингиз бор, шу кунларда Тошкент шаҳрида Ислом тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 46-йиллик анжумани бўлиб ўтмоқда.

Анжуман дастури доирасида жаҳон ва минтақавий иқтисодиётдаги жорий тенденциялар, COVID-19нинг ИТБга аъзо мамлакатлар иқтисодиётига таъсири, Банкнинг пандемия билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишда уларни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлари, шунингдек, яқин истиқбол учун ИТБ стратегиясини муҳокама қилишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Мулоқотда ўтган йилда ИТБга аъзо мамлакатлар олдида турган ижтимоий-иқтисодий характердаги муаммо ва қийинчиликлар юзасидан фикр алмашилди.

Ушбу тадбир пандемиядан кейинги даврда янада барқарор ривожланиш суръатларини белгиловчи асосий омиллар ва ИТБга аъзо мамлакатлар ҳукуматлари олдида турган муаммоларни ҳал қилиш механизмларининг ягона тушунча ва кўринишларини шакллантириш учун платформа бўлди.

Банк раҳбарияти маълум қилишича, ИТБ соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш ва ижтимоий-иқтисодий инфратузилмани ривожлантиришга инвестициялар киритиб, пандемия оқибатларини бартараф этишда аъзо мамлакатларга амалий кўмак бериш йўлида изчил иш олиб боради. Ковидга қарши вакциналарнинг оммабоплигига ва аҳолини оммавий эмлашни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади.

Қолаверса, ижтимоий тенгсизликни бартараф этиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда хотин-қизлар ва ёшларни иш билан таъминлаш имкониятларини яратиш орқали Банкка аъзо мамлакатлар иқтисодиётининг ижтимоий-иқтисодий хатарларга қарши барқарорлигини таъминлаш механизмлари кўриб чиқилади.

Тадбирда Банкнинг келгуси фаолияти ва қўйилган вазифаларнинг самарали ечимлари учун яқин истиқболдаги стратегиясини ишлаб чиқишга асос бўладиган ИТБга аъзо мамлакатларда барқарор ривожланиш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, камбағалликни қисқартириш, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни рағбатлантириш ҳамда иқтисодий фаолиятни тиклаш учун Банк ресурсларини сафарбар этиш бўйича қатор таклифлар илгари сурилди.

ЎзА