Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Италиянинг Оллолаи шаҳрида турар-жой ижараси бир ойга бир евро қилиб белгиланди
14:44 / 2021-12-29

Сардиния оролида жойлашган мазкур шаҳарда кўчмас мулк ижараси рекорд даражада туширилиб, ойига бир евро қилиб белгиланди, деб ёзмоқда Ленту.Ru.

“Сўнгги бир неча ўн йилдан буён шаҳар аҳолиси кескин камайиб кетди, шу йўл билан шаҳарга янги яшовчиларни жалб қилишга ҳаракат қилинмоқда”, дейилади хабарда.

Оллолаи — унчалик катта шаҳар эмас, Маҳаллий маъмурият аҳолининг камайиб кетиши билан боғлиқ муаммони ҳал қилиш учун фаол ҳаракат қилмоқда ва бунинг чораларидан бири сифатида тижорат ва турар-жой объектларини имтиёзли нархда ижарага бериш, деб билмоқда.

Бошланишига ижорачилар учун 30 тага яқин уйлар ва 20 тага яқин тижорат объектлари таклиф этилади.

Ушбу акцияда нафақат италияликлар, балки хорижий фуқаролар ҳам иштирок этиши мумкин. Асосий талаб, Оллолаига келиш истагини тасдиқлаш ва бу ерда истиқомат қилиш режасини ошкор қилиш бўлади.

Хабарда таъкидланишича, 1 евролик ижара тартиби  беш йил давомида амал қилади, шундан сўнг бозор талаби даражасигача, яъни 250 еврогача оширилади.