Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Италияда зафар қучган матонат соҳиблари тантанали кутиб олинди
09:49 / 2022-05-10

Бугун, 10 май куни тунда Италияда пара енгил атлетика бўйича ўтган Гран-При турнирида 6 та олтин, 5 та кумуш ҳамда 6 та бронза медалларини қўлга киритиб, Ватанимиз спорт шуҳратига муносиб ҳисса қўшган матонатли спортчиларимиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.

Эътиборлиси, дунёнинг 30дан зиёд давлат вакиллари қатнашган “Italian Open-2022” халқаро Гран-При турнирида мамлакатимиз спортчиларининг ғалабаси шарафига 17 марта Ўзбекистон байроғи юксалган бўлса, 6 та олтин медаллар шарафига олти бор Ватанимиз мадҳияси жаранглади.  

Иззат Турғунов, Шаҳбоз Ражаббоев, Дониёр Аҳмедов, Маҳлиё Акрамова, Ёқутхон Холбекова, Хайрулло Мадаминов, Жасур Хўжаев, Асила Мирзаёрова, Жамолиддин Акобиров ва Мусулмонқул Аҳмедовнинг Италия беллашувларидаги ҳар бир ҳаракати, эришган натижаси, ғолиблик одими Ўзбекистон паралимпия ҳаракати Париж-2024 ўйинларига муносиб ҳозирлик кўраётганлигини кўрсатди. 

Кутиб олиш маросимида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси мутасаддилари, спортчиларнинг яқинлари, кенг спорт жамоатчилиги иштирок этиб, Европа спорт майдонларида юртимиз спорт салоҳиятини намойиш этганларга гуллар совға қилишди, уларнинг муваффақиятларини муносиб эътироф этишди. 

Т.Рўзиев,  ЎзА