Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Италияда уйсиз фуқарога 37 минг евролик ютуқ чиқди
11:24 / 2023-10-27

Италиянинг марказий қисмидаги Сенигаллия шаҳрида уйсиз юрган киши лотерея ўйнаб, 37 минг евро қийматга тенг ютуқни қўлга киритди. Афсуски, керакли ҳужжатлари йўқлиги боис, у пулни ололмайди, деб ёзган “Corriere Adriatico” газетаси.

Ўтмишда “Рома” ва Мадриднинг “Реал” футбол жамоаларида тўп сурган машҳур ўйинчи шарафига Кассано лақабини олган Жанлуижи Анкано музофотидаги шаҳарчада лотерея ўйинларининг доимий иштирокчиси бўлиб, ҳар гал бир хил рақамларни белгилаган. Ниҳоят, ўтган сешанба куни унга омад кулиб боқди: 1,5 евролик чипта “футбол ишқибози”га 37 минг тақдим этди.

Жанлуижи пулни ололмаслигига унда тиббий суғурта картаси йўқлиги сабаб бўлиб турибди. Уй-жойсиз юрган йигитда фақат шахсий солиқ рақами бор экан, лекин бу ҳужжат ютуқни олиш учун етарли эмас. Шунга қарамай, муаммони “Кассано” фойдасига ҳал қилиш имкони борга ўхшайди. Зеро, ўтган қишда унга вақтинча бошпана берган “Caritas” хайрия ташкилоти мазкур масалада ёрдамга келишини маълум қилди. Жанлуижи бир вақтлар шу муассасага зарур ҳужжатлар нусхасини ташлаб кетган экан.