Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Италияда транспорт ходимлари COVID-19га қарши вакцина талаб қилиб иш ташламоқда
16:16 / 2021-04-23

Италия темир йўллари ва шаҳар транспорти ишчилари Orsa касаба уюшмаси чақириғи билан умуммиллий забастовка эълон қилди. Ишчилар ҳукуматдан COVID-19га қарши вакцина билан таъминлашни талаб қилмоқда.

"Эмлаш жараёнига киритилиши мўлжалланган ёш тоифаси ҳукумат даражасида белгилаб олинганда, номаълум сабабларга кўра, транспорт ходимлари рўйхатга киритилмаган", — дейилади Orsa раҳбарияти тарқатган баёнотда. “Шу сабабли касаба уюшмаси ҳукуматни "транспорт соҳасида банд бўлган ходимларни зудлик билан эмлашни ҳамда уларни эмланувчи ёш тоифалари рўйхатига киритишни талаб қилади", дейилади баёнотда.

Италия инфратузилмалари ва транспорт вазирлиги сайтига жойлаштирилган хабарда таъкидланишича, шаҳар транспортининг аксарият ишчилари оқшом пайтида ҳаракатларни тўрт соатга тўхтатади. Рим шаҳрида автобуслар, трамвайлар, метро ва шаҳар атрофи электрпоездлари соат 20:30 бошлаб тўрт соат давомида ишга чиқмайди.

Иш ташлашлар Италиянинг бошқа шаҳарларида ҳам уюштирилиши кутилмоқда, дейилади хабарда.