Италияда нақд пул билан ҳисоб-китоб қилиш сумма миқдори қисқартирилмоқда
Мамлакатда нақд пул билан ҳисоб-китобга нисбатан чеклов 2000 евро қилиб белгиланди.
Мамлакатда нақд пул билан ҳисоб-китобга нисбатан чеклов 2000 евро қилиб белгиланди.
Бу миқдор парламентда тасдиқланган мамлакатнинг келгуси йилги бюджетида қайд этилган, дейилади “REGNUM” хабарида. Аввалги чеклов 3000 евро қилиб белгиланганди.
Маълумотга кўра, мазкур чекловнинг қўйилишидан мақсад аҳоли ўртасида солиқларни тўлашдан бўйин товлаш, пулнинг қадрсизланишига қарши кураш каби ҳолатларни олдини олишдан иборат, деб белгиланган.