Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Италияда муз кўчкисининг сўнгги қурбони топилди
23:16 / 2022-07-10

Италия ҳудудида, Альп тоғида улкан муз бўлаги эриб, кўчиши натижасида ҳалокатга учраганларнинг охиргиси – 11-қурбон жасади ҳам чиқди. Фожиа жойида ишлаётган қутқарувчилар марҳумнинг тана аъзоларини топишди. Бу ҳақда “il Gazzettino” нашри ёзган.

Шанба куни Тренто автоном провинцияси ва Венето вилояти чегарасида жойлашган тоғли Мармолада тумани бўйлаб ер устида ва дронлар ёрдамида ҳавода қидирув ишлари давом эттирилди.

“Askanews” агентлиги қайд этишича, ҳалок бўлган охирги сайёҳнинг шахсини аниқлаш учун ДНК таҳлилига мурожаат қилишга тўғри келди. Умуман, кўчки остида қолганларнинг 9 нафари италиялик, иккки нафари Чехиядан.

Тоғли Мармолада мавзесида улкан музлик эриши чўққининг эниш қисмидан қор, муз бўлаклари ва тошлар кўчкисини келтириб чиқарди. Пастга учаётган жисмлар айни шу йўналишда юқорига кўтарилаётган бир гуруҳ сайёҳлар устига қараб ҳаракатланди.

Тезлиги соатига 300 километрнн ташкил этган кўчки жами 500 метр масофани босиб ўтди.

Вилоят раҳбари Венето Луки Зайининг айтишича, тоғдан ҳажми, тахминан, 2 та футбол майдонича келадиган "осмон ўпар муз бўлаги" пастга қараб учган. Фожианинг асосий сабаби сифатида мисли кўрилмаган об-ҳаво кўрсатиляпти: ўша кунлари Мармолада туманида ҳаво +10 даражагача кўтарилгани қайд этилган.