Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Италияда мафия гуруҳларининг 30 га яқин аъзоси қўлга олинди
20:45 / 2021-11-29

Италия полициясининг амалга оширган амалиёти натижасида Потенца вилоятида жиноий гуруҳларга аъзо йигирма саккиз киши қамоққа олинди, деб хабар бермоқда маҳаллий прокуратура.

Қамоққа олинганлар орасида "Марторано-Стефанутти" мафия гуруҳи раҳбари ҳам бор, дейилади хабарда. Прокурор Франческо Курчонинг изоҳ беришича, ушбу гуруҳ Базиликата, Сицилия ва Апулия вилоятлари мафия кланларини бирлаштирган (Калабриялик қудратли бирлашма)  таниқли  жиноий уюшма ҳисобланади.

 Қамоққа олинганлардан ташқари яна тўққиз киши уй қамоғига олинган.

 Жиноий гуруҳларнинг асосий фаолияти гиёҳванд моддалар ва қурол савдоси ҳисобланган. Шунингдек, уларнинг ўйин автоматларини ўрнатиш, кўнгилочар жойларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда касалхоналар билан боғлиқ соҳаларда ҳам манфаатлари бўлган.

Олинган фойданинг бир қисми  қамалган шерикларини қўллаб-қувватлашга сарфланган. Бундай ёрдамни Дорино Стефанутти ҳам олиб келган ва бу ёрдам унга қамоқда ўтирган пайтда ҳам жиноий гуруҳлар устидан назоратни сақлаб туриш имконини берган, дейилади хабарда.