Италияда карантин чораларининг юмшатилиши билан 4 миллиондан ортиқ киши иш билан банд бўлади
4 майдан мамлакатдаги фабрика ва ишлаб чиқариш корхоналари, қурилиш майдончалари фаолияти бошланади.
Европанинг бир неча мамлакатлари қатори Италияда ҳам коронавирус туфайли жорий этилган карантин чоралари секин-аста юмшатилмоқда, дейилади “euronews “ хабарида.
Хусусан, 4 майдан мамлакатдаги фабрика ва ишлаб чиқариш корхоналари, қурилиш майдончалари фаолияти бошланади.
Бу эса 4 миллиондан зиёд аҳолининг иш билан банд бўлишини таъминлайди.