Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Италияда икки сайёҳ кристалл стулни синдириб қўйди
10:44 / 2025-06-15

Италиянинг Верона шаҳридаги "Палаззо Маффеи" кўргазмасига келган икки нафар сайёҳ суратга тушаётиб, Сваровски кристалидан ясалган стулни синдириб юборди, дейилган музей маъмурияти тарқатган хабарда.

— Қўриқчилар кетишини кутиб турган бир жуфт турист эсдалик учун фото олмоқчи бўлган, — дейилали хабарда. — Натижа эса... Масъулиятсиз ҳаракат Никола Болли ижодига мансуб, юзлаб Сваровский тошларидан ўта нозик таъб билан ишланган “Ван Гог” курсисига жиддий зарар етказди. Бир неча кун ноёб экспонатни тиклай оламизми ёки йўқми, дея бош қотирдик ва ниҳоят тузатдик.

Кузатув камераси тасвирида бир эркак стулга ўтиргани, ҳамроҳи эса уни телефонига муҳрламоқчи бўлгани акс этган. Одам оғирлигига дош беролмай, ўриндиқнинг оёқлари бўшашиб кетган. Шундан сўнг қоидабузар жуфтлик ими-жимида зални тарк этишга шошилган.

С.Раҳимов, ЎзА