Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Италия: Россия ва Хитойнинг иштирокисиз Афғонистон масаласига ёндашиб бўлмайди
09:39 / 2021-09-27

“Катта йигирматалик”нинг Афғонистон бўйича фавқулодда саммити ўтказилиш санасига ҳали аниқлик киритилгани йўқ, лекин “йигирматалик”ка раҳбарлик қилувчи Италиянинг бу борадаги шарти бор.

“ТАСС” хабарига кўра, бу ҳақда Италия ташқи ишлар вазири Луижи Ди Майо мамлакатдаги миллий телерадиоэшиттириш корпорациясининг учинчи канали эфирида фикр билдирган.

“Нью-Йоркдаги учрашувлар давомида Италия бош вазири Марио Драги раҳбарлигида мазкур саммит ўтказиш шартлари кўриб чиқилди”, деди Ди Майо.  

Унинг таъкидлашича, минтақага таъсир ўтказувчи Россия ва Хитойнинг иштирокисиз Афғонистон масаласига ёндашиб бўлмайди.