Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Италия Исроилга санкция қўллашга тайёр
15:27 / 2025-08-12

Италия мудофаа вазири Гвидо Кросетто Ғазодаги амалиётни “қабул қилиб бўлмаслиги”ни айтиб, мамлакати Исроил режимига қарши халқаро санкция қўллашга тайёрлигини маълум қилди.

– Ҳозир оддий ҳарбий операция ёки тасодифий талафотга эмас, балки қонун ва цивилизациямизнинг асосий қадриятлари инкор этилишига гувоҳ бўляпмиз, деган у “La Stampa” газетасига берган интервьюсида. Бу – мутлақо қабул қилиб бўлмас ҳолат,” дея таъкидлади.

Вазир Италия гуманитар ёрдам кўрсатишда давом этаётганини қўшимча қилиб, энди Биньямин Нетаньяхуни одатий қоралаш билан чекланмасдан, уни жиддий ўйлашга мажбур қилиш йўлини топиш кераклигини айтди. Халқаро санкция бўйича саволга жавобан эса “Ғазони босиб олиш ва Ғарбий Соҳилда содир этилган бошқа айрим оғир ҳаракатлар шафқатсизликнинг янги босқичи" эканига урғу берган.

Ушбу баёнот Исроил Бош вазирининг Ғазо шаҳрини тўлиқ назоратга олиш ва қолган Ҳамас таянчларини йўқ қилиш режасини эълон қилгандан сўнг янгради. Дарвоқе, Нетаньяхунинг режаси халқаро миқёсда ҳам кескин танқидга учради.

Мусулмон Зиё, ЎзА