Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Италия футбол мутахассислари Ўзбекистонда
17:33 / 2023-10-19

Ўзбекистон футбол академиясида Италия футбол мутахассислари, хусусан “Пескара” футбол клуби вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида мамлакатимизда “Пескара” футбол академиясини ташкил этиш лойиҳаси, келгуси режалар, юртимизда болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш истиқболлари хусусида фикр алмашилди.  

Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Одил Аҳмедов иштирок этган учрашув мобайнида италиялик футбол мутахассислари сўнгги йилларда Ўзбекистонда футболни оммалаштириш, унинг халқаро ривожини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларга юқори баҳо берди.  

Истеъдодли ёш футболчиларни саралаш, уларга зарур шарт-шароитлар яратиш, дунёнинг кучли футбол клублари тажрибасини Ўзбекистонда жорий этиш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар яқин йилларда ўз самарасини беришини таъкидлади.  

Т.Рўзиев, ЎзА