French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Италия Финляндия ва Швециянинг НАТОга қўшилишини қўллаб-қувватлайди
14:34 / 2022-04-15

Италия ташқи ишлар вазири Луижи Ди Майо Финляндия ва Швециянинг НАТОга қўшилиш ниятини қўллаб-қувватлар экан, Хельсинкининг Альянсга аъзо бўлиши қонуний ҳисобланади, деб баёнот берди.

"НАТО – бу мудофаа альянси бўлиб, унга қўшилмоқчи бўлган мамлакатлар ўзларини НАТО ҳимоясида янада хавфсиз ҳисоблайди. Агар Швеция ва Финляндия НАТОга киришни истаса, улар яхши қабул қилинади, чунки уларда стандартлар бўйича муаммо йўқ", – деди Ди Майо Rai1 телеканалига берган интервьюсида.  

Вазирнинг айтишича, агар Финляндия аҳолисининг учдан икки қисми мамлакатнинг НАТО қўшилишини истаса, бу албатта, қонуний ҳисобланади.  

Апрель ойи бошида Финляндия бош вазири Санна Марин мамлакат баҳорда НАТОга аъзо бўлиши мумкинлиги ҳақида баёнот берган эди.  

Финляндия мудофаа вазири Антти Кайкконен la Repubblica газетасига интервью берганида, мамлакат парламенти НАТОга аъзо бўлиш масаласини муҳокама қилишни Пасха байрамидан кейин бошлашини маълум қилди.