Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Италия давлат идоралари учун иссиқда энергияни тежаш учун янги қоидалар жорий қилди
15:02 / 2022-04-20

Италия ҳукумати турли давлат муассасалари учун ҳарорат чегараларини ўрнатди. Энергия тежаш режасига кўра, ёз ойларида ички термометр +25 дан пастга тушмаслиги керак.

il Messaggero газетасида ёзилишича, "Термостатни ишлатиш" деб аталадиган қоидалар энергия тарифлари тўғрисидаги фармонга киритилган тузатишларда мавжуд бўлиб, у ҳозирда миллий парламент Депутатлар палатаси томонидан тасдиқланганидан кейин Сенатда кўриб чиқилади.

Шундай қилиб, 1-майдан бошлаб, агар бино ичидаги ҳарорат +25, +27 даража оралиғида бўлса мансабдор шахслар, давлат хизматчилари, талабалар ва таълим муассасалари ходимлари совутиш тизмлари, кондиционердан фойдаланишлари мумкин эмас.

"Бироқ, бу вазият фақатгина ёз ойлари билан чекланиб қолмайди", деб ёзади газета. Италия ҳукумати Африка давлатларидан газ етказиб беришни оширишга қаратилган саъй-ҳаракатларига қарамай, "яқин ойларда Россия газининг ўрнини тўлдириш имконсиз бўлади".

2023-йилнинг 31-мартга қадар қиш мавсумида иситиш учун ҳам худди шундай лимит белгиланади. Давлат хизматчилари фақат +21 даражадан паст ҳароратларда иситиш учун кондиционерларни ёқишлари мумкин бўлади. Текшириш ва назорат қилиш усуллари ҳалигача ноаниқ бўлса-да, ушбу қоидаларни бузганлик учун жарималар назарда тутилган.

“Умуман олганда, бизда ёзда терлаган кўйлакда, совуқ ойларда эса бўйнига рўмол ўраган 3 миллион давлат хизматчиси иш жойида бўлади”, деб ёзади Рим нашри.