Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Италия билан ҳамкорликда “Барқарор мода маркази” ташкил этилади
11:41 / 2022-07-29

Маълумки, Италия мода олами ўзининг серқирра ғоялари, бежирим сифат ва мафтункор кўринишга эга либослари билан бутун жаҳон эътиборига тушиб улгурган. Мазкур либосларнинг асосини эса тоза ипак матолар ташкил этади.

Шунга кўра, Италиянинг “Insubria” университети профессорларидан иборат делегация аъзолари Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасига ташриф буюрди. 

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Шарипов делегация вакиллари доктор Барбара Поззо, профессор Мауро Фасано, профессор Патрисия Газзола ва доктор Стефано Фанеттилар билан ипакчилик соҳасида кенг ҳамкорликни йўлга қўйиш хусусида суҳбатлашди.  

Учрашувда ҳар икки томон учун манфаатли бўлган фойдали таклифлар ўртага ташланди. Жумладан, соҳада кадрлар алмашинувини йўлга қўйиш, “Барқарор мода маркази”ни ташкил этиш энг асосий таклифлардан бири бўлди. 

Италиялик бўлажак ҳамкорлар билан келгуси учрашувларга қадар қўшимча ҳамкорлик лойиҳалари ишлаб чиқилиб, ҳар икки томон бир-бирига тақдим этишига келишиб олинди. 


Гулноза Бобоева, ЎзА