English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қитъа миқёсидаги халқаро мусобақаларнинг ўзгартирилган саналари маълум бўлди
13:17 / 2020-06-12

Катталар ўртасидаги футзал бўйича Осиё чемпионати 4-15 ноябрь кунлари Туркманистонда бўлиб ўтади;


Пандемия сабаб нафақат мамлакатимиз ёки қитъамизда, балки деярли бутун ер юзидаги спорт тадбирлари тўхтаб қолганди, ўтказилиш муддатлари ўзгартирилганди. Секин аста барчаси яна изига тушмоқда.

Жумладан, Осиё футбол конфедерацияси коронавирус туфайли муддати ўзгартирилган спорт мусобақаларининг янги саналарини эълон қилди. Яъни, футзал бўйича ҳамда ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатлари, Осиё Чемпионлар лигаси баҳсларининг янги янги муддатлари қуйидагича кўриниш олди:

Катталар ўртасидаги футзал бўйича Осиё чемпионати 4-15 ноябрь кунлари Туркманистонда бўлиб ўтади;

Баҳрайнда ўтказиладиган ўсмирлар (U-16) ўртасидаги Осиё чемпионати 25 ноябрь – 12 декабрь кунларига кўчирилди;

Осиё Чемпионлар лигасининг Ғарб минтақасидаги гуруҳ босқичи ва плей-офф баҳслари марказлашган форматда сентябрь ойида ўтказилади. Ушбу учрашувларга мезбонлик қиладиган мамлакат номи кейинроқ эълон қилиниши кўзда тутилган. Чорак финал ўйинлари 2-3 ноябрь, ярим финал баҳслари 24 ноябрь ва финал учрашуви 5 декабрга белгиланган.

Ўзбекистон мезбонлик қиладиган ёшлар (U-19) ўртасидаги Осиё чемпионати аввалдан белгиланганидек 14-31 октябрь саналарида қолди;

Клублар ўртасидаги футзал бўйича Осиё чемпионати санасига ҳам ўзгартириш киритилмаган ва ушбу турнир БAAда 2-13 декабрь кунлари ташкил этилади.

*Юқорида эълон қилинган саналар минтақадаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда яна ўзгартирилиши мумкин.