English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
IT соҳасида лойиҳаларни илгари суриш истиқболлари муҳокама қилинди
17:28 / 2024-09-18

“ICTWEEK UZBEKISTAN – 2024” АКТ ҳафталиги доирасида Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Қатар давлатининг «Power International Holding» компаниясининг Телеком бош директори Михаил Герчук билан учрашув ўтказди.

Учрашув аввалида юртимизда  IT соҳасида амалга оширилаётган ишлар, хорижий компаниялар учун яратиб берилган шароитлар ҳақида маълумотлар берилди.

Шунингдек, телекоммуникация соҳасининг мобил алоқа йўналишини янада ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди. АКТ соҳасида ўзаро яқинликни кенгайтириш бўйича атрофлича фикрлар алмашилди.

Шу билан бирга, юртимизда аҳолини тезкор интернет билан қамраб олиш даражаси, мобил алоқа соҳасида амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумотлар берилди.

Ўз навбатида, учрашувда телекоммуникация соҳаларида биргаликда ишлаш, жумладан,  IT соҳасида лойиҳаларни илгари суриш истиқболлари муҳокама қилинди.

Н.Раҳмонова, ЎзА