Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
IT соҳаси: 300 минг нафар ёш юқори даромадли иш билан таъминланади
18:28 / 2023-12-25

Давлатимиз раҳбари томонидан IT соҳасини янада ривожлантириш мақсадида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича Рақамли технологиялар вазирлиги марказий аппарати, тизимдаги корхона, ташкилот ва таълим муассасалари раҳбарлари иштирокида вазирлик ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Мажлисда рақамли технологиялар вазири, ҳайъат раиси Шерзод Шерматов йил давомида соҳа корхоналари томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида сўз юритди.  

Давлатимиз раҳбари томонидан 2030 йилгача соҳа олдига қўйилган стратегияда 3 та асосий мақсад: электрон ҳукумат рейтингида топ-30 таликка кириш, экспорт ҳажмини 5 млрд. долларга етказиш, шунингдек, 300 минг нафар ёшни юқори даромадли иш билан таъминлаш белгилаб берилгани алоҳида қайд этилди.  

Шунингдек, мажлисда IT-таълимни ривожлантириш, соҳа ходимларини инглиз тилини билиш даражаси қамровини ошириш бўйича масалалар муҳокама қилинди.  

Шу билан бирга, IТ хизматларини ривожлантириш учун ҳудудларни юқори тезликдаги интернет билан қамраб олишни тезлаштириш, телекоммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш, 2024 йилда хизматлар ҳажмини икки баробарга ошириш бўйича масалалар кўриб чиқилди.  

Ўз навбатида, IT хизматлар экспортини ривожлантириш учун Самарқанд вилояти Нуробод туманидаги IT шаҳарча лойиҳасини давом эттириш, 2024 йил якунига қадар ҳар бир туманда шундай шаҳарча яратиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.  

Н.Раҳмонова, ЎзА.