Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“IТ-шаҳарча” ўз фаолиятини бошлади
17:11 / 2025-11-26

Қарор ва ижро

Президентимизнинг 2024 йил 15 майдаги “Ҳудудларда ёшларга рақамли технологиялар ва хорижий тилларни ўрганиш учун қўшимча шароитлар яратишга қаратилган “IТ шаҳарча”лар фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарор асосида “IТ-шаҳарча” лойиҳаси босқичма-босқич ҳаётга татбиқ этилмоқда. 

Шунга асосан, Бухоро вилоятининг Ғиждувон тумани, Оқрабод қишлоғида “IТ-шаҳарча” ўз фаолиятини бошлади.

Республикамизнинг 13 та ҳудудида жами 15 та “IТ-шаҳарча”ни ташкил этиш режалаштирилган. Лойиҳа инновацион таълим муҳитини шакллантириш, ёшларни замонавий касбларга тайёрлаш ҳамда уларнинг глобал IТ-бозорида ўз ўрнини топишларига кўмаклашишни мақсад қилган. 

Ғиждувондаги “IТ-шаҳарча” замонавий технологиялар асосида тўлиқ жиҳозланган бўлиб, ёшлар учун дастурлаш, СММ, хорижий тиллар йўналишларда чуқур билим олиш имкониятини яратади. “IТ-шаҳарча” 180 нафар ўқувчи учун мўлжалланган ушбу марказ бир йилда 700 нафардан ортиқ ёшларни IТ ва хорижий тилларга ўқитишни режалаштирган.

Шунингдек, “IТ-шаҳарча”да кутубхона, шахмат хоналари, workout  майдончалари ҳамда коворкинг зоналари ташкил этилган. Бу эса ёшларнинг дарсдан ташқари вақтларини мазмунли ўтказиши, мулоқот қилиши, ижодий ғоялари устида ишлаши ва эркин муҳитда дам олиши учун кенг имконият яратмоқда.

Туманнинг Оқрабод қишлоғида йўлга қўйилган “IТ-шаҳарча” нафақат таълим, балки IТ хизматлари, фрилансерлик ва стартаплар ривожланиши учун қулай шароит яратади. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.