Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“IT MARAFON – 2021”га старт бeрилди
17:11 / 2020-12-02

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети томонидан юртимиздаги мактаб ўқувчилари, талабалар ва дастурлашга қизиқувчи барча ёшлар учун “IT MARAFON – 2021” танлови эълон қилинди.

Университет ахборот хизматидан маълум қилинишича, жорий йилнинг 1 декабридан старт берилган марафон уч босқичда бўлиб ўтади. Жумладан, биринчи босқич 45 кунлик дастурлаш бўйича билимни ошириш жараёни бўлиб, унда университет профессор-ўқитувчилари томонидан барча иштирокчиларга танловга қўйиладиган масалаларни ечиш бўйича керакли тушунча ва йўриқномалар берилади. 45 кунлик марафоннинг интенсив дарслари бепул, онлайн тарзда олиб борилади. Марафон натижалари юқори бўлган иштирокчилар совринли босқичлар, яъни иккинчи ва учинчи босқичга йўлланма олади.

Иккинчи босқич 2021 йилнинг январь ойида университет ва унинг филиаллари миқёсида ўтказилади. Учинчи босқич эса 15-30 ёшгача бўлган иштирокчилардан тузилган жамоалар ўртасида 2021 йилнинг май ойида бўлиб ўтди.

“IT MARAFON – 2021” дастурлаш мусобақасининг барча ғолиблари 60 миллион сўм соврин жамғармасига эга бўлади.