Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
IT-компанияларга бинолар бепул ижарага берилади
15:29 / 2023-12-22

Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги бўш биноларда бир йил муддатга жойлашиш истагида бўлган IT-компаниялардан аризаларни қабул қилишни бошлади.

Ушбу ташаббус 20 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида рақамлаштириш соҳасини ривожлантиришга бағишланган йиғилишда  илгари сурилди. Унда фойдаланилмаётган давлат объектларини IT-компанияларга бир йил муддатга ижарага бериш таклиф этилди.  

Ҳар бир вилоят ва Марказий аппаратда мурожаатларни кўриб чиқиш учун масъул шахслар сифатида Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази ходимлари тайинланган.  

Роман БОНДАРЧУК тайёрлади, ЎзА.