Португалиянинг Мая шаҳрида теннис бўйича давом этаётган «Челленжер 80» туркумига кирувчи турнирда ҳамюртимиз Денис Истомин муваффақиятли қатнашмоқда.
Мукофот жамғармаси 45 минг евро миқдорида бўлган мазкур мусобақада Истомин саралашнинг илк даврасида португалиялик Гелермо Валдолейросани 6/1, 6/1 ҳисобида, ундан кейин турнирнинг учинчи ракеткаси, ATP рейтингида 295-ўринда бораётган қозоғистонлик Денис Евсеевни 6/3, 6/3 ҳисобида доғда қолдирди.
Энди теннисчимиз Денис Истомин ушбу мусобақанинг кейинги яккалик баҳсида дунё рейтингида 93-ўриндан жой олган португалиялик Нуно Боржесга қарши кортга чиқади.
Шунингдек ҳамюртимиз Истомин россиялик Евгений Карловский билан жуфтлик мусобақаларида ҳам қатнашмоқда.
Улар турнирнинг 1/8 финал босқичида португалиялик Жейми Фария ва Дуарте Вейл жуфтлигига қарши баҳс олиб боради.
Португалияда ўтаётган «Челленжер 80» халқаро турнири 4 декабрга қадар давом этади.
Т. Рўзиев, ЎзА