Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Истиқлол”да янги номлар кашф этилди
14:54 / 2025-06-19

ФОТОРЕПОРТАЖ

Уч кун давомида Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” теннис мажмуаси мезбонлик қилган халқаро мусобақа янгидан янги номларни кашф этишда алоҳида аҳамият касб этди.  

12 ёшгача бўлган спортчилар ўз имкониятини синовдан ўтказган мусобақада мамлакатимиз теннисчилари билан бирга, Туркманистон, Қозоғистон ва Қирғиз Республикаси вакиллари иштирок этди.  

Терма жамоалар ўртасидаги Марказий Осиё чемпионатига саралаш босқичини ўтаб берувчи мазкур нуфузли беллашувнинг якуний учрашувлари ҳам қизиқарли кўриниш ҳосил қилди. Унда турнир давомида пешқадамликни қўлдан бой бермаган юртимиз спортчилари Қозоғистон терма жамоасига қарши кортга чиқди.  

Мусобақа жараёнида ҳар бир иштирокчининг ғалабага бўлган иштиёқи мухлисларга ҳақиқий теннис томошасини мароқ билан кузатишга имкон берди. Қизлар ўртасидаги баҳсларда Қозоғистон жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди. Кейинги ўринлар Туркманистон ва Ўзбекистон вакилларига насиб қилди.  

[gallery-23959]

Ўғил болалар баҳсида ҳам Қозоғистон жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ва учинчи ўринларга Ўзбекистон ва туркманистонлик спортчилар лойиқ деб топилди. Ғолибларга вилоят ҳокимлиги, теннис федерациясининг диплом, медаллари ва эсдалик совғалари топширилди.  

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА