Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Истиқлол”да чемпионлар камол топмоқда
14:13 / 2025-08-11

ФОТОРЕПОРТАЖ

Даниялик олимлар ўтказган тадқиқотдан маълум бўлишича, теннис ўйнаш умрни 10 йилгача узайтиради. Бунинг учун ҳар ҳафтада 4-5 марта теннис билан шуғулланиш, кифоя.

Бутун мамлакатимизда бўлгани каби, Фарғона вилоятида ҳам мазкур спорт тури билан шуғулланиш учун барча шароитлар яратилган. Бу борада Фарғона шаҳри кўркига кўрк қўшиб турган “Истиқлол” теннис мажмуаси фаолияти муҳим аҳамият касб этмоқда.

– Таълим масканимизда айни кунларда 14 та спорт тури бўлимлари мавжуд, - дейди вилоят спорт бошқармаси тасарруфидаги Фарғона вилоят спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактаби директори Собиржон Саидхўжаев. – Кейинги пайтларда инсон соғлиғи учун жуда фойдали бўлган теннисга эътибор кучайгани бизни қувонтиради. Айни пайтда 7 нафар малакали мураббий 6-16 ёшли 200 нафардан ортиқ ўғил-қизга бу спорт турининг сир-синоатларини ўргатиб келмоқда. 

“Истиқлол” теннис мажмуаси моддий-техник базасини мустаҳкамлашга  берилаётган эътибор сабабли бу ерда кўплаб халқаро мусобақалар ўтказиш имконияти яратилди. Табиийки, бу мусобақалар спорт мактаби ўқувчиларига ўзига хос мотивация бериб, уларни ўтаётган мусобақаларда ғолиблар сафида бўлишига замин яратмоқда. Саида Ўринбоева, Ҳасанбой Умрзоқов, Санжарбек Саидхўжаев каби тажрибали мураббийларнинг саъй-ҳаракатлари ёш спортчиларнинг натижаларида ўз ифодасини топмоқда. 

[gallery-24705]

Мактабнинг умидли спортчиларидан Шаҳриноз Муҳаммедова ва Жавоҳир Мирзакамолов 18 ёшгача бўлган теннисчилар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида олтин медални қўлга киритди. Улар энди мамлакатимиз терма жамоаси сафида халқаро мусобақаларда юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Таъкидлаш керакки, теннис билан ҳаваскор сифатида шуғулланиб, ўзининг соғлиғини мустаҳкамламоқчи бўлганларга бу ерда барча шароитлар яратилган.

                Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА