Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Истиқболли лойиҳалар муҳокамаси
13:24 / 2025-12-16

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Россия Федерациясидаги вакили Абдулазиз Абдувалиев, Бухоро вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Амрилло Назаров бошчилигида вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Аскар Жаводов, Агрохизматлар маркази директори Турғун Усмонов, вилоят ҳокимлиги инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Улуғбек Ҳамроев Россия Федерациясининг Астрахан областининг қишлоқ хўжалиги ва балиқчиликни ривожлантириш вазирлиги мутасаддилари билан ZOOM платформаси орқали музокара ўтказди.

Вилоятда ҳар йили 10 минг гектар ер майдонида картошка етиштирилади. Шундан 4 минг гектар фермер хўжаликларида, 6 минг гектардан иборат аҳоли томорқаси ва деҳқон хўжаликларида картошканинг серҳосил навларига мансуб уруғликлар етиштирилмоқда. Шу билан бирга, картошкага талаб ошиб бораётгани боис, истеъмолни тўла-тўкис қоплаш мақсадида картошка маҳсулотини чет элдан импорт қилиш, қолаверса, хорижнинг илғор навларини маҳаллийлаштириш чора-тадбири кўрилмоқда. 

Астрахан областининг қишлоқ хўжалиги ва балиқчиликни ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчиси Андрей Тимофеев, областнинг ташқи савдо алоқалари бўйича вазири вазифасини бажарувчиси Иля Торопицин, қишлоқ хўжалиги ва балиқчиликни ривожлантириш вазирлигининг ўсимликшунослик бўлими бошлиғи Айгул Манишиналар билан музокарада вилоятимиз бозорларига озуқабоп картошка маҳсулотини етказиб бериш, шунингдек, картошка уруғчилиги юзасидан агроном мутахассислар ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш хусусида истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.