ФОТОРЕПОРТАЖ
Қирғизистон Республикаси энергетика ва электротехника саноати ходимлари касаба уюшмаси республика қўмитаси делегацияси Фарғонага ташриф буюрди.
Дастлаб меҳмонлар “Фарғона иссиқлик электр маркази” филиали фаолияти билан яқиндан танишдилар. Мазкур корхона Фарғона шаҳридаги йирик саноат корхоналарини ҳамда аҳоли хонадонларини узлуксиз иссиқлик энергияси билан таъминлаб келади.
Учрашув давомида делегация вакилларига “Фарғона иссиқлик электр маркази” филиали мисолида энергетика саноатида жорий этилаётган илғор технологиялар, Ўзбекистоннинг энергетика сиёсати ва истиқболдаги режалар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Томонлар келгусида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ҳамда биргаликда амалга ошириладиган ишлар, лойиҳалар, тажриба алмашинувларини йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилди. Ушбу ташриф нафақат тажриба алмашиш, балки энергетика соҳасидаги илғор халқаро тенденциялардан хабардор бўлиш ва истиқболли ҳамкорлик учун мустаҳкам пойдевор вазифасини ўтади.
[gallery-23308]
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА