ФОТОРЕПОРТАЖ
Қашқадарё вилояти Касби туманида жойлашган “Саидазимхон” масъулияти чекланган жамияти асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва бошқа тадбиркорлик лойиҳаларини амалга оширишга ихтисослашган.
МЧЖ раҳбари Азимиддин Аъламов ташаббускор тадбиркор сифатида танилган бўлиб, Президентимиз Фармонига кўра “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланган.
[gallery-26973]
Корхона 2019 йил Халқаро молия институтларининг жами 253 минг АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағини жалб этиб, ўз фаолиятини кенгайтиришга йўналтирилган бир қатор лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширган. Бундай инвестициялар ҳисобидан корхонанинг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, янги иш ўринлари яратилган, маҳсулот сифати оширилган.
Жамшид НОРҚОБИЛОВ (сурат), ЎзА