Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Истиқболли инвестиция лойиҳалари
13:54 / 2023-07-17

Бухорода “SAYAR LLC” компанияси (АҚШ) томонидан тиббиёт чиқиндиларини термик усулда қайта ишлаш ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш инвестиция лойиҳалари таклифи киритилди.

Президентимизнинг 2023 йил 31 майдаги “Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори билан тасдиқланган тиббиёт чиқиндиларини утилизация қилишни тартибга солиш, молиялаштириш ҳамда замонавий инфратузилмани яратишни назарда тутувчи норматив ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини киритиш белгиланган.  

Шу муносабат билан “SAYAR LLC” компанияси вакиллари Бухоро вилоятида бўлди. Вилоятда фаолият юритаётган тиббиёт муассасаларида тиббиёт чиқиндиларини утилизация қилиш жойларини амалиётда қандай ҳолатда ишлаётгани билан танишди ва ўз таклифларини берди.  

Ушбу компания томонидан тиббиёт чиқиндиларини термик усулда қайта ишлаш ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш инвестиция лойиҳалари таклифи киритилган. Лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида тиббиёт чиқиндиларини термик утилизация қилиш орқали уларнинг ҳажмини қисқартириш ва чиқиндилар таркибидаги кимёвий зарарли моддаларни зарарсизлантириш ҳисобланади.  

Шу билан бирга чиқиндиларни ёқиш натижасида муқобил энергия ишлаб чиқариш имконияти яратилиши кўзда тутилган.  

 

Зариф Комилов, ЎзА