Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Истиқболли ҳамкорлик давом этади
14:37 / 2023-06-02

Германия Федератив республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Тило Клиннер Бухоро вилоятига келди.

Ташриф доирасида Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов элчи билан учрашди. Вилоят раҳбари элчини Бухорога ташрифи билан қутлади. Ҳудуднинг иқтисодий ва инвестициявий салоҳияти билан таништирди. Вилоятнинг инвестиция имкониятлари, экспорт ва туризм салоҳияти тўғрисида тақдимот ўтказилиб, видеоролик намойиш этилди.  

Мулоқотда Германия ва Ўзбекистон ўртасида сўнгги йилларда ўзаро манфаатли соҳаларда алоқа фаоллашгани эътироф этилди. Давлат раҳбарининг жорий йил 2-3 май кунлари Германия Федератив Республикасига қилган ташрифи икки давлат ўртасидаги дўстона ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтиришга хизмат қилиши билан аҳамиятли эканлиги қайд этилди.  

Таъкидланганидек, икки томонлама муносабатларнинг бугунги ривожи Германиянинг Ўзбекистонда демократик ислоҳотларнинг янги йўналишини қўллаб-қувватлаб келаётганидан, икки томонлама муносабатлар эса сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилаётганидан далолат беради. Бухоро вилоятида 430 дан ортиқ хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар фаолият кўрсатаётган бўлса, уларнинг 6 таси Федератив Республикаси компаниялари ҳамкорлигида амалга оширилган қўшма лойиҳалар ҳисобланади. Хусусан, дунёдаги энг йирик гипс асосидаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчиси Германиянинг KNAUF компанияси Бухорода фаол ва муваффақиятли бизнес юритиб, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга туширмоқда. Шунга мос равишда компаниянинг вилоят иқтисодиётидаги ўрни ва аҳамияти ҳам ошиб бормоқда. 2022 йилда Бухоро вилояти ва Германия Федератив Республикаси ўртасидаги ўзаро ташқи савдо айланмаси 26,3 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Экспорт ҳажми 2,9 миллион доллар ва импорт ҳажми 23,4 миллион долларга етган. Жорий йилнинг январь-апрель ойларида эса Германия Федератив Республикаси ўртасидаги ўзаро ташқи савдо айланмаси 8,6 миллион АҚШ долларини ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 105 фоизга ўсган. Шу жумладан, экспорт ҳажми 2,6 миллион доллар ва импорт ҳажми 6 миллион долларга етган.  

Германия Федератив Республикасидан Бухоро вилоятига ташриф буюрган сайёҳлар сони 2022 йилда 6 минг 670 нафарни ташкил этган бўлиб, 2021 йилга нисбатан 4 бараварга ўсган. Жорий йилнинг ўтган даврида 3 минг 680 нафарга яқин германиялик сайёҳ сифатида вилоятимизга келган. Учрашувда бу борадаги мавжуд имкониятлар ва истиқболдаги режалар кенг муҳокама қилинди. Жумладан, Бухорода Германиянинг етакчи компаниялари билан савдо-инвестициявий, оқова сув ва канализация тармоқларини янгилаш, таълим, тиббиёт, туризм ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Тило Клиннер Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ишларга юқори баҳо берди. Шунингдек, алоқаларни мустаҳкамлаш, барча соҳада жадал ривожланиб бораётган Ўзбекистон – Германия ҳамкорлигини янада кенгайтириш хусусида фикр билдирди. Шунингдек, лойиҳаларнинг амалий ижроси юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.  

Ташриф дастуридан элчининг “Knauf Гипс Бухоро” қўшма корхонаси раҳбарияти билан учрашуви, Газли шаҳридаги ер ости газ сақлаш иншооти фаолияти ва Бухоронинг диққатга сазовор тарихий объектлари билан танишуви ўрин олган.  

Зариф Комилов, ЎзА