English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Истиқболли кадрларни аниқлаб, улар билан тизимли равишда ишлаш ҳар қачонгидан ҳам долзарб
08:49 / 2020-07-15

Шунингдек, истиқболли аёл кадрлар захирасини яратиш мақсадида вилоят миқёсида самарали меҳнат қилиб келаётган ёш, ташаббускор ва муайян тажрибага эга


Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар марказида албатта истиқболли кадрларни аниқлаш, саралаш ва улар билан тизимли равишда ишлаш масаласи ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этади.

Навоий вилоятида бу борада илк қадамлар ташланиб, ўтган давр мобайнида маҳаллий ҳокимликлар, ҳудудий давлат органлари ва ташкилотларида фаолият юритиб келаётган барча ходимлар "Давлат хизматчиларини синовдан ўтказиш" модулидаги тест жараёнларида иштирок этиб, уларнинг ақлий ривожланиш кўрсаткичи ва билим савияси (IQ) ҳамда «психологик портрети»ни шакллантиришга эришилди.

Шунингдек, истиқболли аёл кадрлар захирасини яратиш мақсадида вилоят миқёсида самарали меҳнат қилиб келаётган ёш, ташаббускор ва муайян тажрибага эга

47 нафар ходимлар сараланиб, келгусида уларнинг касбга оид сифатлари ва алоҳида хизматларини одилона баҳолаш орқали хизмат поғоналари бўйича кўтарилиши юзасидан зарур тавсиялар берилди.

Шунинг учун ҳам ўз касбининг моҳир усталарига айланган мутахассисларгина Ўзбекистоннинг истиқболли келажаги учун пойдевор яратишлари, замонавий технологиялардан унумли фойдалана олишлари ва ўз навбатида, устоз-шогирд анъаналарини давом эттирган ҳолда келажакда муносиб мутахассисларни тарбиялашлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги «Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони билан “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсатини ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштиришга оид биринчи навбатдаги чора-тадбирлар дастури” тасдиқланиб, унга асосан ёш кадрлар учун давлат органлари ва ташкилотларидаги тажрибали раҳбарлар ва мутахассислар томонидан устозлик институтини жорий этиш белгиланди.

Эндиликда давлат фуқаролик хизматида ёш кадрлар билан тизимли ишлаш, уларга малакали устозларни бириктириш, халқ таъбири билан айтганда: "Устоз-шогирд" анъанасини давом эттириш каби устувор вазифалар давлат фуқаролик хизмати соҳасида ягона давлат сиёсатини юритишнинг ажралмас қисми ҳисобланади.

АҚШ, Буюк Британия, Германия, Россия, Япония, Австралия каби ривожланган мамлакатларнинг тажрибали мутахассисларини ёш ходимларга устоз сифатида тайинланиши ва уларнинг касбий иқтидорини ривожлантиришга доир тажрибаларидан фойдаланиш орқали ўзимизнинг миллий «Устозлик институтимиз»ни ташкил этишимиз лозим.

Мамлакатимиз давлат хизматчиларининг профессионал ривожланишида ёрдам бериш, янги иш шароитларига кўникиши ва жамоага киришишида кўмаклашиш, лавозим вазифаларини бажаришга виждонан ва интизомли ёндашишни ўргатиш мақсадида устозлик давлат хизматига биринчи марта қабул қилинган ёки юқори лавозимларга тайинланган, ўзи эгаллаб турган лавозимдан бошқа йўналишдаги лавозимга тайинланган давлат хизматчиларига нисбатан қўллаш режалаштирилмоқда.

Шу билан бирга, устозлик ишини ташкил этиш, устозликка қўйиладиган талаблар ва улар фаолиятини баҳолаш индикаторларини қайта ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади.

Хатирчи ва Томди туман ҳокимликлари ҳамда 5 та вилоят ташкилотларида давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш жараёнлари ва истиқболларини таҳлил қилиш орқали миллий «Устозлик институти»ни жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режаси белгиланди.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Навоий вилоят филиалининг асосий мақсади истиқболли кадрлар билан ишлаш орқали ёш малакали кадрлар сафини кенгайтириш, уларнинг билим кўникмасини бойитиш, илм сирларини эгаллашларида нафақат халқаро тажриба, шу билан бирга, миллий тизим ҳисобланган "Устоз-шогирд" анъанасидан самарали фойдаланишда амалий ёрдам кўрсатишдан иборатдир.

Зафар Султонов , Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги
Навоий вилоят филиали раҳбари