Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Истеъмолга яроқсиз гўшт ушлаб қолинди
15:50 / 2024-02-12

“Дарбанд” ЙПХ масканида Сурхондарё вилояти ИИБ жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармаси карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ҳамда вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган рейд тадбири чоғида “Кобальт” русумли автомашина тўхтатилиб, юкхонаси кўздан кечирилди.

Қашқадарё вилояти Қарши туманида яшовчи 1984 йилда туғилган Э.З. бошқарувида Бойсун – Қашқадарё йўналиши бўйича ҳаракатланаётган енгил машинада ветеринария ҳужжатларисиз 160 килограмм йирик шохли мол гўшти олиб кетилаётгани маълум бўлди. 

Маҳсулот Бойсун тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ҳайвонлар касалликлари ташхиси ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази лабораториясида текширилганида унинг истеъмолга яроқсиз экани аниқланди. 

Истеъмол учун сифатсиз гўшт эгасига нисбатан тегишли тартибда чора кўрилди. 

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири