English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотларининг муомалага киритилишига чек қўйилди
13:53 / 2022-12-06

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда Сирдарё туманидаги ЙПХ масканида Қашқадарё -Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган фуқаро М.Х.нинг “Lacetti” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилди.

Ушбу автомашина юк хонасида 156 кг истеъмолга яроқсиз мол гўштини Тошкент шаҳридаги деҳқон бозорида ўтказиш мақсадида олиб кетаётгани аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.  

 

ЎзА