Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Истеъмолга яроқсиз ароқлар фош этилди
15:33 / 2024-02-29

Маълумки, мамалакатимизда Божхона органлари томонидан қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний савдосига чек қўйиш ва бу билан шуғулланувчи яширин цехларни фош этиш борасида тезкор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Хоразм вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш шўъбаси ходимлари томонидан олдиндан олинган маълумотга асосан Урганч туманида тезкор тадбир ўтказилди. 

Натижада, 1982 йилда Урганч туманида туғилган фуқаро Х.А яшаш уйи олдида тадбирга жалб қилинган “шартли харидор”га 18 дона 5 ва 10 литр ҳажмдаги елим идишларга қўлбола усулда қуйилган жами 100 литр ароқ маҳсулотларини сотган вақтида тўхтатиб қолинди. 

Шунингдек, фуқаро Х.Анинг савдо дўкони холислар иштирокида кўздан кечирилганида 1 дона 10 литр ҳажмдаги елим идиш(баклашка)га қўлбола усулда қуйилган 10 литр ароқ маҳсулоти борлиги аниқланди. 

Ўтказилган тезкор тадбир давомида, жами 110 литр ароқ маҳсулотлари далилий ашё сифатида вақтинча сақловга олинди. 

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган суриштирув бўйича олинган хулосага кўра, 110 литр ароқ маҳсулотлари истеъмолга яроқсиз, давлат стандарти талабларига жавоб бермайдиган, истеъмолчилар ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли эканлиги маълум бўлди. 

Маълумот ўрнида: 2023 йил давомида 7 та ҳолатда 1 562,5 литр спирт ва алкоголь маҳсулотларини божхона чегараси орқали ноқонуний кириб келиши ҳамда ички ҳудудда айланиши олди олинган. 

Ш.Маматуропова, ЎзА