Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Истеъмолчининг қоидабузарлиги бўйича 3,87 миллиард сўмлик далолатнома расмийлаштирилди
15:10 / 2025-11-27

Энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш ва уларни талон-торож қилишга чек қўйиш мақсадида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан ҳудудларда тизимли тарзда профилактик рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

Навбатдаги текширув Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида олиб борилди.

Маълумотларга кўра, туманнинг Корисқудуқ маҳалласида яшовчи фуқаро А.Д. га тегишли хонадонда электр энергиясидан шартнома расмийлаштирмасдан фойдаланиб келингани аниқланган. Истеъмолчи ўзбошимчалик билан электр тармоғига қўшимча ускуналарни ноқонуний улаб, белгиланмаган тарзда энергия истеъмол қилиб келган.

Энергетика вазирлигига кўра, текширув натижасида мазкур қоидабузарлик бўйича 3,87 миллиард сўмлик далолатнома расмийлаштирилган. Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади,

ЎзА