Истеъмолчининг муаммоси ҳал этилди
Музлатгич сотиб олган Акмал Остонаевнинг шодлиги узоққа чўзилмади – 3 йиллик кафолат берилган бўлса-да фойдаланишга яроқсиз ҳолга келиб қолган ускунанинг сифатсиз эканлиги маълум бўлди...
Бу ҳақда бир неча бор дўкон сотувчиларига қилган мурожаати эса эътиборсиз қолаверди.
Навоий вилояти Навбаҳор тумани, “Бурқут” маҳалласида яшовчи Акмал Остонаевнинг Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси “Ишонч телефони”га қилган мурожаати туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш жараёнида дўкон масъулларига хизмат кўрсатувчининг тегишли қонунларда кўрсатилган мажбуриятлари, фуқаронинг эса истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқлари тушунтирилди.
Натижада 6 миллион сўмлик “АVALON” русумли музлатгичга бепул сервис хизмати кўрсатилиб, таъмирлаб берилди.
А.Бўриев, ЎзА