Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Истеъмолчининг ҳуқуқи тикланди
17:31 / 2023-07-28

Навоий вилояти Кармана тумани “Камолот” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро С.Н. яхши ниятлар билан Навоий шаҳар “Ёшлик” МФЙ ҳудудида жойлашган 7 қаватли турар жой биносининг 1-қаватидан савдо дўкони олиш мақсадида “Ҳ.О” хусусий корхонаси билан шартнома имзолаган эди.

У шартномага кўра, корхона бош ҳисобчисига 226 миллион 560 минг сўмни нақд кўринишида берган. Аммо корхона томонидан ушбу қурилиш жойи бошқа қурувчи ташкилотга сотиб юборилган. Натижада фуқаро савдо дўконисиз қолган. Фуқаро бир неча бор маблағни қайтаришларини сўраб корхона масъулларига мурожаат қилган. Корхона ходимлари эса гарчи маблағни қайтаришни айтишган бўлса-да, ҳар хил важлар билан вақтни чўзиб келган.  

Натижада С.Н. ушбу масалада амалий ёрдам сўраб Навоий шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилган. Мурожаат жамият ходимлари томонидан ўрганилди ва корхона масъуллари билан олиб борилган музокаралар натижасида фуқаро томонидан тўланган маблағнинг 212 миллион 212 минг сўми фуқарога олиб берилди. Аммо қолган 14 миллион 348 минг сўм маблағни қайтариш қарздор корхона томонидан турли важлар билан пайсалга солинавергач, фуқаронинг бузилаётган ҳуқуқини ҳимоя қилиш мақсадида Навоий шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судига кўриб чиқиш учун даъво аризаси киритилди.  

Суд жавобгардан фуқарога 14 миллион 348 минг сўм, давлат божи учун 4 миллион 693 минг 920 сўм, маънавий зарар учун 5 миллион сўм маблағ ундириш тўғрисида қарор қабул қилди.  

А.Бўриев, ЎзА