Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Истеъмолчининг бузилган ҳуқуқи тикланди
19:09 / 2024-02-15

Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига ҳар куни бир қанча мурожаатлар юборилади. Аксарият ҳолларда сотувчи онгли равишда харидорга нисбатан ноҳақлик қилганлик ёки нореал қарздорлик пайдо бўлгани ва истеъмолчи ўз ҳуқуқини яхши билмаганлиги туфайли ҳуқуқий кўмак зарурлиги баён қилинади.

Наманган шаҳридаги Илғор маҳалласи Лангар кўчада яшовчи фуқаро М.Қ. томонидан шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига келиб тушган мурожаатда келтирилишича, фуқаро “Наманган сув таъминоти” акциядорлик жамияти томонидан 1 миллион 770 минг сўм қарздорлиги айтилган. Истеъмолчи жамиятнинг истеъмолга яроқсиз сув учун шунча қарздорлик ҳисоблаб, ундириш чораларини кўраётганлигидан норози бўлган. 

Ушбу ҳолат юзасидан Наманган шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан текширув ва ўрганишлар олиб борилиб, фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судига даъво ариза киритилди. 

Натижада суд қарорига асосан истеъмолчи М.Қ. фойдасига ҳисобланган нореал қарздорлик бекор қилинди. Шунингдек, жавобгар “Наманган сув таъминоти” акциядорлик жамиятидан 680 000 сўм давлат божи ундирилиши ҳақида ҳам суд қарори чиқарилди. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА мухбири